+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Қозоғистонда спорт мактабларидаги мураббийларнинг маоши йил сайин 25 фоиз ўсади

18 Май 14:43
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда спорт мактабларидаги мураббийларнинг маоши йил сайин 25 фоиз ўсади

NUR-SULTAN. Kazinform – Спорт соҳасидаги ихтисослаштирилган мактаблар ва коллеж ходимларининг маоши йил сайин кўпатирилади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт вазир ўринбосари Ерлан Қожағапанов таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон Президенти футзал бўйича Қозоғистон терма жамоасини  Жаҳон чемпионатининг ярим финалига чиқиши билан табриклади Футзал бўйича Жаҳон чемпионати: Қозоғистон терма жамоаси ярим финалга чиқди Гандбол бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида 3 -ўринни эгаллади

«Пандемия даврида давлат ижтимоий қўллаб-қувватлашни ва республика спорт муассасаларини молиялаштиришни тўхтатмади. 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб спорт соҳасидаги ихтисослаштирилган мактаблар ва коллеж ходимларининг маоши кўпайтирлади, энди у 2023 йилгача йил сайин 25 фоиз ўсади», - деди Е. Қожағапанов Мажлиснинг Ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида.

Шунингдек, давлат таълим муассасалари ўқитувчиларига дарсдан ташқари спорт машғулотлари олиб боргани учун асосий иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тайинлаш тўғрисидаги масала ҳал этилди.

Унинг таъкидлашича, ихтисослаштирилган спорт клубларини ушлаб туришга, биринчи навбатда болаларни жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга жалб этиш учун йўналтирилган сарф-харажатларни қайта тақсимлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ерлан Қожағапановнинг сўзларига кўра, ўтган йили юртимизда жисмоний тарбия-спорт ҳаракатида 566 миллион киши иштирок этганлиги маълум бўлди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив