Қозоғистонда суд-тиббиёт шифокорларининг иш ҳақи ошди
26 Март 15:38

Қозоғистонда суд-тиббиёт шифокорларининг иш ҳақи ошди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон суд-тиббиёт шифокорларининг иш ҳақи 45 фоизга оширилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган брифингда ҚР Адлия вазири Марат Бекетаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Манфаатдор давлат идоралари билан узоқ муддатли ишлаш натижасида тиббиёт ходимларининг айрим тоифалари учун меҳнат шароитлари учун қўшимча тўловлар ва иш берувчи ҳисобидан пенсия бадалларини тўлашни назарда тутувчи ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу иш ҳақининг 30 дан 45 фоизгача ошишига олиб келди», - деди Марат Бекетаев.

Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу мақсадлар учун ҳар йили республика бюджетидан қарийб 500 миллион тенге ажратилади. Марат Бекетаевнинг сўзларига кўра, вазирлик шу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 27 майда жамоат ишончи миллий кенгашининг III йиғилишида берган кўрсатмаларига мувофиқ тиббиёт ходимларининг иш ҳақини 2023 йилга келиб 2,5 бараваргача ошириш масаласи ишлаб чиқилмоқда.


Муаллиф: Серик Сабеков

Янгиликлар

Архив