Қозоғистонда тадбиркорларнинг янги авлоди пайдо бўлади
21 Январь 16:59

Қозоғистонда тадбиркорларнинг янги авлоди пайдо бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform - Янги авлод тадбиркорларини тарбиялаш керак. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бизнес вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз барча буюртма ва шартномаларни бир хил компанияларга бермасдан, тадбиркорларнинг янги авлодини тарбиялашимиз керак. Барча имтиёзлар имкон қадар горизонтал бўлиши ва фақат қандайдир қарши мажбуриятлар эвазига тақдим этилиши керак. Бу барча солиқларни тўлаш, экспортга кириш, сифатли иш ўринлари яратиш ва бошқа масалаларни ўз ичига олади», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти бундан кейин қандай сиёсат олиб борилишини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик.


Муаллиф: Серик Сабеков

Янгиликлар

Архив