Қозоғистонда уч ойда фермерларга 230 минг тоннадан ортиқ ёқилғи етказиб берилди
11 Май 21:17

Қозоғистонда уч ойда фермерларга 230 минг тоннадан ортиқ ёқилғи етказиб берилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон фермерлари 2022 йилнинг февралидан апрелигача режалаштирилган дизел ёқилғиси ҳажмининг 92 фоизини олди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири ўринбосари Асет Мағауов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан, баҳорги дала ишларини ўз вақтида ва барқарор ўтказиш мақсадида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига 400 минг тонна дизел ёқилғиси ажратилди. Аслида 2022-йилнинг феврал-апрел ойларида 231 минг тонна ёки 92 фоиз етказиб берилди», - деди Асет Мағауов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Унга кўра, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун нефтни қайта ишлаш заводларидан дизел ёқилғиси етказиб бериш устувор тартибда амалга оширилмоқда.

«Шу билан бирга, ҳар куни юк ташиш назорати ва мониторинги олиб борилади», - дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Янгиликлар

Архив