Қозоғистонда университет шифохоналари қайси шаҳарларда қурилади
18 Февраль 16:18

Қозоғистонда университет шифохоналари қайси шаҳарларда қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Жандос Буркитбаев мамлакатнинг қайси шаҳарларида университет шифохоналари қурилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қасим-Жомарт Тоқаев соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини, хусусан, 20 та шифохонанинг нархини давлат-хусусий шериклик асосида қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Алмати, Чимкент, Қарағанди, Ақтўбе ва Нур-Султан шаҳарларида 5 та университет шифохоналарини қуришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Туркистон, Петропавл ва Кўкшетауда учта кўп тармоқли шифохона қурилади. «Соғлом миллат» лойиҳасининг биринчи босқичида қурилишни 2025 йилгача якунлаш режалаштирилган», – деди вазири ўринбосари Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, мазкур объектлар давлат-хусусий шериклик доирасидаги республика лойиҳалари рўйхатини оптималлаштириш мақсадида қурилади.

«Шу билан бирга, қолган 12 та лойиҳа босқичма-босқич 2026 йилдан бошлаб фойдаланишга топширилади», - деди Жандос Буркитбаев.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив