+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 4,4 фоиз ўсди

13 Декабрь 10:50
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 4,4 фоиз ўсди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат мажлисида Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръатлари ҳақида маълумот бериб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

«Ўтган йилнинг 11 ойининг якунлари бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши 4,1 фоизни ташкил қилганди. Жорий йил январь-ноябрь ойларида эса иқтисодиётнинг ўсиши 4,4 фоизни ташкил қилди. Шунга асосланиб, декабрь ойида ҳам ўсиш суръатлари пасайиши кузатилмайди дейиш мумкин. Биринчидан, бу йил иқтисодий ўсиш яхши кўрсаткичларни кўрсатмоқда, иккинчидан, ишлаб чиқариш соҳалари ҳам кўрсатгичлар ижобий», - деди Руслан Даленов.

Унинг айтишича, асосий капиталга киритилган инвестициялар 8,3 фоизгача ўсган. Ноябрь ойида йиллик инфляция 5,4 фоизни кўрсатган.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив