Қозоғистонда янги ички ишлар вазири тайинланди
25 Февраль 18:45

Қозоғистонда янги ички ишлар вазири тайинланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда Ақорда.

Йиғилишда Қасим-Жомарт Тоқаев Ерлан Турғимбаевни ички ишлар вазири лавозимидан озод этиш ва Марат Ахметжановни бошқарма бошлиғи этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонларни имзолаганини маълум қилди.

Президент январ воқеаларида провокаторлар ва радикал кучларнинг зарбаларини биринчи бўлиб полиция ходимлари тўсганини таъкидлади.

Унга кўра, кўплаб ходимлар ўз хизмат вазифаларига содиқлик билан ёндашиб, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда матонат ва мардлик намунасини кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, Президент тергов жараёнида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлади.



«Бу фожиа ички ишлар тизимида кўплаб камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Буни очиқ айтиш керак. Бундай ҳодисанинг олдини олиш учун имкон қадар ўтмишдан ўрганиш ва барча камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш керак. Шунингдек, барча жиноятчилар ва провакаторларни топиб, уларни жавобгарликка тортиш керак. Лекин терговнинг рухсат этилмаган усулларига умуман йўл қўймаслик керак», – деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг фикрича, ҳуқуқ-тартибот идоралари қонун-тартибот ва фуқароларимиз хавфсизлигининг кафолати бўлиши керак.

Президент янги вазирга фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражасини ошириш, аҳолининг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, ички ишлар органларини ислоҳ қилиш, жумладан, ички ишлар органларида хизмат кўрсатиш моделини жорий этиш, кадрлар сифати ва малакасини ошириш бўйича ишларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.





Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив