+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Қозоғистонда янги ўқув йилидан анъанавий таълимга ўтишга ҳозирлик кўрилади

12 Июль 09:19
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда янги ўқув йилидан анъанавий таълимга ўтишга ҳозирлик кўрилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга мактаб ўқувчилари ва талабаларининг анъанавий таълим тизимига қайтишини таъминлаш тўғрисида топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Халқаро майдонда турк дунёсининг ролини кучайтиришимиз керак – Қозоғистон Президенти Қозоғистон Президенти  Саудия Aрабистони Инвестициялар вазирини қабул қилди Қозоғистон Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ

«Пандемия пайтида мактаб ўқувчилари ва талабалар масофадан туриб ўқишлари керак эди. Ушбу ҳолат таълим сифатига салбий таъсир кўрсатди. Шунинг учун биз ўтган ўқув йилидаги камчиликларни бартараф этишимиз ва янги ўқув йилини ўтказиб юбормаслигимиз керак. Шубҳасиз, бунинг ягона усули - ўқитишнинг анъанавий форматига ўтиш. Мен ҳукуматга ўқувчилар ва талабаларнинг янги ўқув йилида анъанавий таълим тизимига қайтишини таъминлашни топшираман. Коронавируснинг янги турлари пайдо бўлганда, бу вазифани бажариш осон эмаслигини тушунаман. Шунинг учун талабалар ва ўқитувчиларни иложи борича ҳимоя қиладиган комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш керак», - деди Президент Ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида.


Муаллиф: Айжан Серікжанқызы



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив