Қозоғистонда йил бошидан буён 493,1 минг кўп болали оила нафақа олди
13 Апрель 07:11

Қозоғистонда йил бошидан буён 493,1 минг кўп болали оила нафақа олди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда жорий йил бошидан буён кўп болали оилаларга бериладиган давлат нафақаларининг умумий суммаси 82,2 миллиард тенгени ташкил этди. Ўртача 493,1 минг оила қамраб олинди, шундан март ойида 499,3 минг оилага жами 27,8 млрд тенге тўланди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вояга етмаган 4 ёки ундан кўп боласи бўлган ёки 23 ёшгача бўлган кундузги талабалар фарзандлари бор оилалар, даромадидан қатъи назар, ушбу давлат нафақасига мурожаат қилишлари мумкин.

Тўлов миқдори болалар сонига қараб ўзгаради ва бу йил ҳар бир бола учун - 12 252 тенге.

Эслатиб ўтамиз, кўп болали оилаларга давлат нафақаси, уларнинг даромадларидан қатъи назар, 2020 йил 1 январдан бошлаб Қозоғистонда кам таъминланган ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларида кўзда тутилган учта асосий йўналиш доирасида жорий этилган эди.

Янгиликлар

Архив