+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистонда Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлигига номзодларга овоз бериш бошланди

12 Декабрь 18:21
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлигига номзодларга овоз бериш бошланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 12 декабрь куни ЎР Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга олдиндан овоз бериш бошланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Қозоғистондаги элчихонасига ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар

«Фуқароларга имкон қадар қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султан шаҳридаги Элчихонаси томонидан 12-18 декабрь кунлари оралиғида Қозоғистон Республикаси ҳудудларида олдиндан овоз бериш ташкил этилди», - дейилган хабарда.

Элчихонанинг маълум қилишича, жорий йил 12 декабрь куни Қозоғистон Республикаси Қарағанди ва Жамбил вилоятлари ҳудудида вақтинча ва доимий яшайдиган ЎР фуқаролари олдиндан овоз беришни бошлаган.

Қарағандидаги олдиндан овоз бериш «Болашақ» академияси (Ерубаев к., 16/6) биносида ва Темиртау шаҳридаги ҚарДИУ (Республика шоҳ кўчаси, 30) биносида ўтказилмоқда.

Тараз шаҳрида эса «Шахбаз» МЧЖ биносида (Х.Бектурғанов, 10) сайлов участкаси ташкил этилган.

ЎР элчихонасининг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан 16:00да мазкур ҳудудларда 404 нафар ўзбекистонлик овоз беришган.

Эртага, 13 декабрь куни Туркистон шаҳридаги Яссавий номидаги Халқаро Қозоқ-турк университети биносида (Б.Саттарханов, 29) маҳаллий вақт билан 09:00-13:00 оралиғида олдиндан овоз бериш участкаси ташкил қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси Қозоғистонга вақтинча келган ёки доимий тартибда истиқомат қилувчи ЎР фуқароларини 2019 йил 22 декабрь куни ЎР Элчихонаси биносида бўлиб ўтадиган сайловда иштирок этишга чақиради. Манзили: Нур-Султан шаҳри, Лайли-Мажнун кўчаси, 7-уй.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Мавзуга оид
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив