+7 (701) 759 90 19
USD 423.95 EUR 495.81
RUB 5.84 CNY 65.6
Янгиликлар

Қозоғистонда жамоавий иммунитет қачон шаклланади – иммунолог жавоб берди

4 Июнь 16:48
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда жамоавий иммунитет қачон шаклланади – иммунолог жавоб берди

NUR-SULTAN. Kazinform – Таниқли аллергист-иммунолог Рафаил Розенсон пандемияга барҳам бериш имкониятини изоҳлади, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда 7,5 млндан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланди Коронавирус: Қозоғистонда 2 та мегаполис ва 3 та ҳудуд «қизил» зонада Соғлиқни сақлаш вазири  қозоғистонликларни гриппга қарши эмланишга чақирди

«Биз пандемия тугаган ёки тугаш арафасида бўлган учта мамлакат борлигини биламиз. Ушбу мамлакатлар тажрибаси нимани кўрсатади? Эмланганларнинг 70 фоизини қамраб олгандан сўнг, инфекция тарқалиши тўхтади ёки нолга яқинлашмоқда (АҚШ ва Буюк Британия). Масалан, бугунги кунда Исроилда 40 га яқин киши реанимацияда ётибди. Бир йил олдин бундан анча кўпроқ бемор касалхонада ётган эди», – деди Рафаил Розен Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган маърузада.

Эксперт шунингдек, Италия, Испания ва АҚШдаги вазиятга тўхталиб ўтди.

«Маълумки, ўтган йили Италия ва Испанияда ўн минглаб кишилар касал бўлишди. Улар биринчи бўлиб эмлашни бошладилар ва март ойида эмланганларнинг улуши 65 фоизга етди. Кейин касалланиш даражаси пасайди. АҚШда эмлаш январ ойида бошланган. Май ойида сезиларли ютуқларга эришилди. Бугунги кунда уларнинг 70 фоизга яқини эмланган. Шу билан бирга, касаллик тарқалиши минимал даражага яқинлашмоқда. Британияликлар уларга етиб қолди», - деди иммунолог.

Аллерголог инфекцияни фақат оммавий эмлаш орқали бартараф этиш мумкинлигига ишонч билдирди.

«Одамлар вакцинага қарши қанча гапирмасин, дунё аҳолисининг 75 фоизидан кўпроғи эмланса, мутацияга учраган вирусни енгиб чиқиш мумкинлиги аён бўлди. Сабаби, вирус юқиш занжири узилади. Агар юқтириш даражаси камайсин десак, аҳолининг камида 70-75 фоизи эмланиши керак. Менга маълум бўлишича, жаноб А.Цой 1 июн куни 3,2 миллион қозоғистонлик эмланганлиги ҳақида хабар берган. Тушунишимча, бизда ойига 2 миллион одамни эмлаш имконияти мавжуд. Агар 60 фоиз жамоавий иммунитетга эришиш учун 11 миллион киши эмланиши керак бўлса, биз сентябр ойининг охирига қадар бу маррага етамиз», - дея хулоса қилди Рафаил Розенсон.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив