Қозоғистонда жорий йилда 200 дан ортиқ мактаб қурилади
14 Май 11:33

Қозоғистонда жорий йилда 200 дан ортиқ мактаб қурилади

AQTÓBE. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда 200 дан ортиқ янги мактаб, жумладан, Ақтўбе вилоятида 11 мактаб қурилади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг Ақтўбе вилоятига ташрифи чоғида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳукумат раҳбари ташрифининг биринчи объекти Ақтўбе шаҳридаги Батыс-2 микрорайонидаги «Билим» мактаб-гимназияси бўлди.

Сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Булбул Елеусинова Ақтўбе вилоятида таълим соҳасини ривожлантиришга тўхталди. Унинг сўзларига кўра, вилоятда янги таълим масканлари жадал қурилмоқда.

«Бугунги кунда 3-6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 100 фоизни ташкил этмоқда. Вилоятда 225 давлат, 176 хусусий боғча фаолият кўрсатмоқда. Мустақиллик йилларида хусусий боғчалар сони 40 баробар ошди», – дейди у.

Шунингдек, Булбул Елеусинованинг сўзларига кўра, 10 минг нафар бола боғча навбатида турган бўлса, жорий йилда 2750 ўринли 26 та боғчани фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Ақтўбе вилоятида ўрта таълим соҳасида 2022 йилда 2730 ўринли 11 та янги мактаб, 2025 йилга келиб эса 30 мингга яқин ўринли лойиҳа қувватига эга 54 та мактаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

ҚР Бош вазири вилоятда мактаб ва боғчалар сонини кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.


Янгиликлар

Архив