Қозоғистондан Қирғизистонга ёрдам сифатида 1000 тонна буғдой уруғи етказилди
10 Март 18:21

Қозоғистондан Қирғизистонга ёрдам сифатида 1000 тонна буғдой уруғи етказилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғини бажариш доирасида Қозоғистондан Қирғизистонга 1000 тонна маҳаллий буғдой уруғи кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами етказилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР ТИВ матбуот хизматига таяниб хабар беради.

«Бишкек-1» темир йўл станциясида Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчиси Рапил Жошибаев ва Қирғизистон қишлоқ хўжалиги вазири Асқарбек Джанибеков иштирокида юкни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Вазир Қозоғистон томонига мамлакат фермерлари томонидан етиштирилаётган маҳсулот сифати ва маҳсулдорлигини оширишга хизмат қилувчи танлаб олинган буғдой уруғларини етказиб беришда кўрсатаётган ёрдами учун самимий миннатдорлик билдирди.

«Танланган уруғлик кўринишидаги инсонпарварлик ёрдами маҳаллий уруғлик сифатини оширади. «Қорабалиқ-20» навининг Қозоғистон уруғлари қуйидаги нав ва экиш сифати билан экиш стандартининг биринчи тоифасига тўғри келади: намлиги – 14% дан кўп эмас, униб чиқиши – 95% дан кам эмас, нав тозалиги – 99,7 % дан кам эмас. Уруғлар карантиндаги бегона ўтлар, касалликлар ва ҳар қандай бегона ҳидлардан холи», - деди А.Жанибеков.


Янгиликлар

Архив