Қозоғистонлик 72 ёшли қария мамлакат бўйлаб марафонга чиқди
1 Апрель 12:15

Қозоғистонлик 72 ёшли қария мамлакат бўйлаб марафонга чиқди

ULYTAU. Кazinform - «Улитау» миллий тарихий-маданий ва табиий музей-қўриқхонаси ходими, меҳнат фахрийси Сарсенбай Қотирашов Қозоғистоннинг бепоён даштларини кезиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

72 ёшли оқсоқол ноябр ойига қадар мамлакат бўйлаб саёҳат қилади, амалий санъат усталари билан учрашади, бошқа вилоятлар аҳолисини Улитау тумани тарихи ва муқаддас қадамжолари билан таништиради.

У кунига 40 километр йўл босиб ўтишни режалаштирган.

«Улитауга борганмисиз?» деб аталмиш пиёда марафони кеча бошланди. Сарсенбай Қотирашов жўнаш олдидан «Улитау» музей-қўриқхонасидаги ҳамкасблари билан учрашиб, ўз йўналишлари билан ўртоқлашди.

«Мен етти йилдан бери пиёда марафонига тайёргарлик кўрдим. Мақсадим – ҳунармандлар билан учрашиш, қозоқ халқини Улитау тарихи билан таништириш. «Кўкмайса» фестивалини тарғиб қилиш ҳам шулар жумласидандир. Қозоғистоннинг барча вилоятларига бориш ниятим бор. Қизилўрда, Туркистон, Чимкентдан бошлайман. Кейин Тараз, Алмати, Талдиқўрғанга саёҳат қиламан.

Мен Қозоғистоннинг энг яхши ҳунармандлари рўйхатини тузмоқчиман. Менинг барча йўналишларим ижтимоий тармоқларда эълон қилинади», — деди саёҳатчи.

Марафон йўналиши: Улитау - Қизилўрда - Туркистон - Чимкент - Тараз - Алмати - Талдиқўрған - Аякўз - Семей - Павлодар - Нур-Султан - Кўкшетау - Петропавл- Қостанай - Ақтўбе - Орал - Атирау - Бейнеу - Ақтау.

Муаллиф: Агата Мухамеджанова


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив