Қозоғистонлик бадиий гимнастикачилар Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза медалини қўлга киритди
14 Август 14:47

Қозоғистонлик бадиий гимнастикачилар Ислом бирдамлиги ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

NUR-SULTAN. Кazinform – Туркиянинг Коня шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида қозоғистонлик бадиий гимнастика усталари бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақа давомида Элжана Таниева ва Айбота Ертайқизи жамоавий баҳслар бўйича кучли учликдан жой олди.

Худди шундай муваффақиятга мамлакат терма жамоаси ҳам эришди.

Ислом бирдамлиги ўйинлари 2005 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бу йил бешинчи марта ўтказилмоқда.

Бу йилги мусобақада 55 давлатдан спортчилар иштирок этди. Ўйинлар 8 август куни бошланди. 18 август куни якунланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сузувчи Аделаида Пчелинцева олтин медални қўлга киритган эди.

Шунингдек, қозоғистонлик таэквондочи Баурижан Хасенов Ислом бирдамлиги ўйинларининг бронза медали соҳибига айланди.

Фото: instagram.cоm

Муаллиф: Адилжан Умбет


Янгиликлар

Архив