Қозоғистонлик Елдос Сметов жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди

6 Октябрь, 19:30
Қозоғистонлик Елдос Сметов жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди

ASTANA. Кazinform – Қозоғистонлик Елдос Сметов Тошкентда бўлиб ўтаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Икки карра Олимпиада совриндори, жаҳон чемпиони 60 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун баҳсда ўзбекистонлик Дилшодбек Баротов билан татамига чиқди.

Қўшимча бўлимларда техникадан фойдаланиб, Вазари очкосини қўлга киритган Елдос кескин кечган баҳсда ғалаба қозонди.

Шу тариқа, мусобақанинг биринчи кунидаёқ Елдос Сметов Қозоғистон саватчасига иккинчи медални қўшиб қўйди.

Абиба Абужақинова қозоқ қизлари ўртасида илк бор жаҳон чемпионати совриндори бўлди.

Фото: оlympic.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Теги:

Янгиликлар