Қозоғистонлик ўқувчилар жаҳон олимпиадаларида 26 медални қўлга киритди
24 Декабрь 13:19

Қозоғистонлик ўқувчилар жаҳон олимпиадаларида 26 медални қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил қозоғистонлик ўқувчилар жаҳон олимпиадаларида 26 медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

2021 йилда қозоғистонлик ўқувчилар ўтган йиллардаги рекордни янгилаб, Жаҳон Олимпиадасида 26 медални қўлга киритишди.

2 та олтин медал: математика (1), география (1)

13 кумуш медал: физика (5), математика (3), кимё (3), биология (1), география (1)

11 бронза медали: информатика (4), математика (2), биология (2), тилшунослик (1), кимё (1), география (1).

Эслатиб ўтамиз, Халқаро интеллектуал олимпиада иштирокчиларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида олтин медал соҳибларини 1500 Ойлик ҳисоб кўрсатгичи (1 ОҲК - 2 917 тенге), кумуш медал соҳибларини - 1000 ОҲК, бронза медал соҳибларини - 500 ОҲК миқдорида мукофотлаш режалаштирилган.


Янгиликлар

Архив