Қозоғистонлик Ломакин Миланда теннис бўйича ўтказилаётган турнирнинг ярим финалига чиқди
24 Июнь 10:33

Қозоғистонлик Ломакин Миланда теннис бўйича ўтказилаётган турнирнинг ярим финалига чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Григорий Ломакин Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилаётган «Челленджер» туркумига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида иккинчи давра учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Ломакин украиналик теннисчи Владислав Манафов билан биргаликда россия-австрия дуэти Алексей Ватутин - Тристан-Самуэл Вайсборнни мағлуб этди. Бир соат 46 дақиқа давом этган баҳс икки сетда 7:6, 7:6 ҳисобида якунланди.

Учрашув Италия турнирининг чорак финал босқичида бўлиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив