Қозоғистонлик параатлетлар жаҳон Гран-при турнирида 6 та совринни қўлга киритди
1 Июль 07:15

Қозоғистонлик параатлетлар жаҳон Гран-при турнирида 6 та совринни қўлга киритди

NUR-SULTAN. Kazinform – 23-30 июн кунлари Тунисда Параатлетика бўйича Бутунжаҳон Гран-при серияли турнири бўлиб ўтди. Мусобақада 25 давлатдан 300 га яқин спортчи иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Бу - 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинлари олдидан йирик рейтинг мусобақаси ҳисобланади. Қозоғистон спортчилари машҳур мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, 6 та совринни қўлга киритдилар.

«Гран-при мусобақаларида Қозоғистондан 7 нафар спортчи иштирок этди. Спортчиларнинг тайёргарлиги юқори савияда бўлди. Ушбу мусобақада 6 та совринни қўлга киритдик. Улар орасидан Салтанат Абилхасимқизи, Равил Мансурбаев, Дастан Мукашбеков ва Руфат Хабибулинлар яхши ўйин кўрсатиб, Параосиё ўйинларига йўлланма олди», – дейди ногиронлар спорт машғулотлари маркази раҳбари Маулен Насипқали.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив