Қозоғистонлик ўсмир теннисчилар илк бор Австралия очиқ чемпионатида иштирок этишади
11 Январь 17:45

Қозоғистонлик ўсмир теннисчилар илк бор Австралия очиқ чемпионатида иштирок этишади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонликлар, Team Kazakhstan академиясининг тарбияланувчилари Аружан Сағиндиқова ва Максим Батютенко Австралия очиқ чемпионатининг ўсмирлар турнирида ўйнайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, мамлакат тенниси тарихида илк бор «Катта дубулға» туркумига кирувчи икки қозоғистонлик ўсмир иштирок этади. Аружан мусобақани асосий босқичдан бошлайди. Максим саралаш мусобақаларида қатнашади.

А.Сағиндиқова ва М.Батютенко Қозоғистоннинг 18 ёшгача бўлган биринчи ракеткалари ҳисобланади.

Темиртаулик 16 ёшли М.Батютенко бунгача ITF туркумидаги тўртта турнирда (иккита яккалик ва иккита жуфтлик) ғолибликни қўлга киритган. 17 ёшли Аружан олти марта (учта яккалик ва учта жуфтлик) чемпионликни қўлга киритган.

Янгиликлар

Архив