Қозоғистонлик ўсмирлар жаҳон рейтингида шахсий рекордларини янгилади
16 Август 17:31

Қозоғистонлик ўсмирлар жаҳон рейтингида шахсий рекордларини янгилади

NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро теннис федерацияси (ITF) 18 ёш ва ундан кичик тоифадаги ўсмирларнинг янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Ўтган ҳафтада қозоғистонлик теннисчилар сезиларли ютуқларга эришди. Ўғил болалар ўртасида Максим Батютенко 16 поғонага кўтарилди - у ҳозирда 59-ўринни эгаллаб турибди. Виталий Зацепин Душанбедаги турнирдаги муваффақиятли иштирокидан сўнг 90 очкога кўтарилиб, 498-поғонадан жой олди.

Қизлар ўртасида Аружан Сағиндиқова ўз фаолиятида илк бор ТОП-60 га кирди ва ҳозирда 51-ўринни эгаллаб турибди. Сандуғаш Кенжебаева 24 поғонага кўтарилиб, 65-ўринга кўтарилди, Жанель Рустемова ҳозирда 128-ўринда, Еркежан Аристанбекова эса 179-ўринда (ўтган ҳафтадан 26 поғонага кўтарилган).

Фото: ktf.kz

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив