Қозоғистонлик теннисчи Австралиядаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди
13 Январь 10:59

Қозоғистонлик теннисчи Австралиядаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон теннисчилари Австралия кортларида муваффақиятли чиқишларини давом эттирмоқда. Улардан баъзилари Австралия очиқ чемпионатининг асосий ўйинига фаол йўл олишмоқда, бошқалари эса бошқа мусобақаларда қатнашмоқда. Қозоғистонлик спортчи Александр Недовесов Сиднейда бўлиб ўтаётган АТP 250 туркумига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида 1/4 финалга чиқди, дея хабар беради Kazinform Миллий олимпия қўмитаси сайтига таяниб.

Александр Недовесов Сиднейдаги АТP 250 туркумига кирувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида 1/4 финалига йўл олди.

У покистонлик Айсам-ул-Ҳаком Қурейши билан жуфтлик қилади. Биринчи босқичда улар Марсело Аревало (Салвадор) ва Жан-Жулен Ройер (Нидерландия) жуфтлигидан устун келишди. Якуний ҳисоб 7:6, 6:4.

Улар кейинги босқичда Филипп Полашек (Словакия) ва Жон Пирс (Австралия)жуфтлиги билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Александр Недовесов Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТP) рейтингида 72-ўринни эгаллаб турибди.

Янгиликлар

Архив