Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина WТА рейтингида 13-ўринга  кўтарилди
11 Январь 10:29

Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина WТА рейтингида 13-ўринга  кўтарилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТP) ва Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) дунёнинг энг яхши ўйинчиларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина 13-ўринни эгаллаган бўлса, аввалроқ WТА жадвалида 14-ўринни эгаллаб турган эди. Юлия Путинцева 43-ўринда, Зарина Дияс эса 108-ўринда.

Жуфтлик баҳсларида Е. Рибакина 52-ўринни эгаллаб турибди. Анна Данилина 75-ўринда қолди, Жибек Куламбаева 56 поғона «кўтарилди» ва ҳозирда 319-ўринни эгаллаб турибди.

Қозоғистон эркаклар терма жамоаси етакчиси Александр Бублик 35-ўринни эгаллади, Дмитрий Попко уч поғонага кўтарилиб, 177-ўринни эгаллади. Михаил Кукушкин ҳам жаҳон рейтингида ўз ўрнини яхшилади ва ҳозирда 180-ўринни эгаллаб турибди.

Жуфтликлар баҳсида Андрей Голубев 27-ўринга кўтарилиб олди. Александр Недовесов Мельбурнда бўлиб ўтган АТP 250 серияли турнирида финалга чиққани учун 69-ўринни эгаллади.

Янгиликлар

Архив