Қозоғистонлик теннисчи Франция турнири финалига чиқди

25 Сентябрь, 11:27
Қозоғистонлик теннисчи Франция турнири финалига чиқди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси, дунёнинг 44-ракеткаси Александр Бублик Мец (Франция) ATP 250 турнирининг финалига йўлланмани қўлга киритди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Ярим финалда қозоғистонлик теннисчи дунё рейтингида 284-ўринни эгаллаб турган «Катта дубулға» турнирларининг уч карра чемпиони швейцариялик Станислас Вавринка билан кортга чиқди.

Биринчи партияда 2:1 ҳисобида Бублик ғалаба қозонаётган бир пайтда, С.Вавринка жароҳати сабаб учрашувни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Шу тариқа, финалда қозоғистонлик теннисчи дунёнинг 65-ракеткаси италиялик Лорензо Сонего билан бош соврин учун баҳс олиб боради.

Ярим финалда италиялик спортчи жаҳоннинг 10-чи ракеткаси, Польша вакили Хуберт Хургачни 7:6 (7:5), 6:4 ҳисобида мағлуб этган.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар