Қозоғистонлик теннисчи Ролан Гаррос турнирини ғалаба билан бошлади
24 Май 21:14

Қозоғистонлик теннисчи Ролан Гаррос турнирини ғалаба билан бошлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 42-ракеткаси Александр Бублик Ролан Гаррос турнирини ғалаба билан бошлади, дея хабар берадаи Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада жаҳон рейтингида 68-ўринни эгаллаб турган франциялик Артур Риндеркнех билан куч синашди.

Бунгача рақиблар икки марта тўқнаш келишган ва уларнинг ҳар иккаласида ҳам франциялик спортчи ғалаба қозонган.

Бу сафар Александр Бублик 6:2, 6:4, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Икки соатга яқин давом этган баҳсда А.Бублик 16 та эйс ва 9 та брейк-пунктдан тўрттасини қайд этди. Унинг рақиби атиги 4 та эйс билан ажралиб турди.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада дунёнинг 31-ракеткаси сербиялик Миомир Кецмановичга қарши кортга чиқади.

Янгиликлар

Архив