Қозоғистонлик теннисчи Сербиядаги турнир ғолибига айланди
27 Июнь 08:16

Қозоғистонлик теннисчи Сербиядаги турнир ғолибига айланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик Жибек Қуламбаева жуфтлик баҳсларида Сербияда Прокупле ITF W25 турнирининг ғолибига айланди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, турнирнинг биринчи ракеткалари Ж. Қуламбаева ва ҳиндистонлик Пратхан Тхомбаре финалда испаниялик Лейре Ромеро ва хорватиялик Тара Вюртга қарши ўйнаши керак эди.

Бироқ Тара жароҳат олиб, кортга чиқмагани боис, ғалаба Қозоғистон-Ҳиндистон жуфтлигига насиб этди.

Жибек Қуламбаева жорий мавсумда ITF мусобақаларида учинчи, умумий ҳисобда 17-марта чемпионликни қўлга киритди. Шунингдек, у икки карра шахсий чемпион бўлган.

Келаси ҳафтада Жибек Нидерландиянинг Ден Хаага шаҳрида ITF W25 турнирида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Сербиядаги турнир финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив