Қозоғистонлик теннисчиларнинг Цинциннати турниридаги рақиблари маълум бўлди
13 Август 14:05

Қозоғистонлик теннисчиларнинг Цинциннати турниридаги рақиблари маълум бўлди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик теннисчиларнинг Цинциннати (АҚШ) турниридаги рақиблари маълум бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

15-21 август кунлари эркаклар ўртасида бўлиб ўтадиган Цинциннати мастерс мусобақасида Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 41-ракеткаси Александр Бублик дунё рейтингида 21-ўринни эгаллаб турган австралиялик Алекс Де Минаур билан учрашади.

Цинциннати турниридаги аёллар ўртасидаги мусобақада Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 27-ракеткаси Елена Рибакина дастлабки баҳсни саралаш баҳслари ғолибларидан бири билан ўтказади.

Торонтодаги турнирнинг чорак финалига қадар етиб борган Юлия Путинцева биринчи босқичда америкалик Мэдисон Кейс билан куч синашади.

Айни дамда саралаш баҳслари ўтказилаётган Цинциннати турнири US Open олдидан сўнгги йирик турнир ҳисобланади. US Оpen шу йилнинг 29 август куни бошланади.

Фото: drmichellecleere.cоm

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив