Қозоғистонлик велоспортчи Ҳиндистонда Осиё чемпиони бўлди
22 Июнь 08:56

Қозоғистонлик велоспортчи Ҳиндистонда Осиё чемпиони бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик велоспортчи Илья Қарабутов Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон велоспорт федерацияси матбуот хизматига таяниб.

«Ўсмир Илья Қарабутов омниум бўйича Осиё чемпиони бўлди. Ёш пойгачи олтин тусдаги тўртинчи медални терма жамоа ғазнасига ташлади. Ҳозирда Қозоғистонда жами 10 та турли номдаги медаллар мавжуд. Табриклаймиз, @_иля_2004», -деб ёзади Велоспорт федерацияси матбуот хизмати Instagram да.

Қарабутов учун бу олтин медал чемпионатдаги иккинчиси бўлди. 18 июн куни у умумжамоа ҳисобида Осиё чемпионига айланди.

Ҳиндистондаги Осиё чемпионати 22 июн куни якунланади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив