Қозоғистонликлар учун Ҳаж зиёрати квотаси 4000 нафарга кўтарилди
14 Июнь 07:04

Қозоғистонликлар учун Ҳаж зиёрати квотаси 4000 нафарга кўтарилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Жорий йилда Қозоғистондан 4 минг кишига ҳаж зиёратига боришга рухсат берилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси (ҚМДБ) сайтига таяниб хабар беради.

ҚМДБ биносида Қозоғистон Ҳаж миссияси вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Маълумки, жорий йилда ажратилган 4 минг квота танлов асосида танланган 14 туроператор ўртасида тақсимланган. Ҳаж зиёратига бормоқчи бўлган қозоғистонликлар ушбу туроператорларга мурожаат қилишлари мумкин. Энди улар рўйхатдан ўтишни бошладилар.

Йиғилишда зиёрат давомида амалга ошириладиган ишлар режаси муҳокама қилиниб, ташкилий масалалар ишлаб чиқилди. Шунингдек, зиёратчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги миссия назоратида бўлиши таъкидланди.

ҚМДБ раиси ўринбосари Ершат Онғар миссия вакилларига беш фарздан бири бўлган Ҳаж сафарига пухта тайёргарлик кўришни топширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондан 3 минг кишига Ҳаж зиёратига боришга рухсат берилгани хабар қилинганди.


Янгиликлар

Архив