Қозоғистонликларнинг 78%и зиёфат ўрнига мукофот пули олишни афзал билади - сўровнома
24 Декабрь 12:54

Қозоғистонликларнинг 78%и зиёфат ўрнига мукофот пули олишни афзал билади - сўровнома

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонликларнинг 48 фоизи Янги йил зиёфатига боради, 17 фоизи эса умуман қатнашмасликни афзал кўради. «Қозоғистонликлар янги 2022 йилни жамоа билан нишонлашадими?» мавзусида сўровнома ўтказилди, деб хабар беради Kazinform «Хабар 24» телеканалига таяниб.

Сўровнома «HeadHunter» иш қидириш хизмати томонидан ўтказилган. Унга кўра, Қозоғистондаги ташкилотларнинг 54 фоизи байрамдан воз кечган ёки сана ҳақида ҳали бир қарорга келмаган.

Баъзи сўров иштирокчилари эпидемиологик вазиятдан қўрқиб, корпоратив тадбирларга бормасликларини маълум қилишди.

Қозоғистонликларнинг 19 фоизи бунга қурби етмаслигини қайд этган.

Меҳнат жамоаси билан нишонланадиган Янги йил кечаларининг 62%ини компаниялар тўлаши маълум бўлди. Фақатгина ходимлар ҳисобидан ўтадиган байрамлар эса 14%ни ташкил қилмоқда.

Агар респондентлар танлаш имкониятига эга бўлса, унда аксарияти, аниқроғи 78%и, корпоратив зиёфатга бориш ўрнига пул мукофотини олишни афзал кўришини маълум қилган.

Янгиликлар

Архив