Қозоғистоннинг Чимкентдан ташқари барча ҳудудларида довул туфайли огоҳлантириш эълон қилинди
30 Март 11:42

Қозоғистоннинг Чимкентдан ташқари барча ҳудудларида довул туфайли огоҳлантириш эълон қилинди

NUR-SULTAN. Кazinform - «Қазгидромет» маълумотларига кўра, 30 март куни Чимкентдан ташқари республиканинг барча ҳудудларида довул туфайли огоҳлантириш эълон қилинган. Ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши, шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метрга етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб хабар беради.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича республика штаби тузилди. Бундай штаблар Ақмола, Ақтўбе, Павлодар, Қостанай, Қарағанди ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида фаолият кўрсатмоқда. Республика ва вилоят штабларида психологик ёрдам кўрсатиш ва ахборот билан таъминлаш учун «ишонч телефони» мавжуд.


Ўтган сутка давомида Нур-Султан, Ақмола, Ақтўбе, Қарағанди ва Қостанай вилоятларида қутқарув бўлинмалари томонидан 372 киши, жумладан, 312 нафар бола қутқарилди ва эвакуация қилинди. Қутқарув ишларига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирликлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва йўл хизматларидан 539 киши, 277 бирлик техника жалб қилинган.

Ақмола, Қарағанди, Павлодар ва Қостанай вилоятлари иссиқлик пунктларида 89 киши, жумладан, 11 нафар бола бор.


Йўлларнинг ёпиқ участкаларида аҳолини эвакуация қилиш учун 40 та вақтинчалик иссиқлик пунктлари тайёрланди. Йўл хизматлари қорни тозаламоқда.

Аҳолини огоҳлантириш мақсадида об-ҳавонинг ёмонлиги ҳақида 74 та SMS-хабар ва «Дармен» мобил иловаси орқали 56 та хабар юборилган, 15 та телерадио эфир орқали намойиш этилган.

Айни пайтда Ақмола, Алмати, Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятларида 111 та йўл участкаси ёпилган бўлиб, улардан 52 таси республика, 59 таси ҳудудий йўллардир.



Блок-постларида 1434 та техника, шу жумладан 946 та енгил автомобиллар, 482 та юк автомобиллари ва 6 та автобуслар мавжуд: Ақмола вилоятида 735 та техника (547 та енгил ва 188 та юк), Қарағанда вилоятида 532 та (енгил-318 та, юк автомобили -208 та ва 6 та автобус) , Қостанай вилояти – 57 бирлик техникага эга техник бирлик (енгил-35 та, юк автомобили -22 та), Павлодар вилояти – 110 бирлик техника (енгил-46 та, юк автомобили -64 та).


Ўтган сутка давомида Нур-Султан, Алмати, Ақмола, Алмати, Ақтўбе, Атирау, Жамбил, Қарағанди, Қизилўрда, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида кучли шамол томларни вайрон қилган ва дарахтларни қулаган, шунингдек, электр таъминоти қисман узилган. Нур-Султан, Алмати шаҳарларида ва Алмати вилоятида содир бўлган фавқулодда вазиятлар натижасида 6 киши, жумладан 3 нафар бола жабрланган.



ҚР ФВВ аҳолини хавфсизлик чораларини сақлашга чақирди. ФВ юз берганда 112 телефон рақамига хабар қилиш керак.







Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив