Қозоғистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ўзаро савдоси жонланди
14 Май 12:38

Қозоғистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ўзаро савдоси жонланди

NUR-SUITAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари билан ўзаро савдо ҳажми жорий йилнинг 3 ойида 13,2 фоизга ошди, деб хабар қилади Kazinform мухбири.

«Қозоғистон республикасининг ЕОИИ давлари билан январ-март ойларидаги савдо ҳажми 5191,5 млн АҚШ долларини ташкил этиб, 2020 йилнинг январ-март ойлари билан солиштирганда номинал ўсиш 13,2 фоизга ошди. Унинг ичида экспорт – 1532,3 млн АҚШ доллари(16,8 фоизга ошган), импорт – 3659,2 млн АҚШ доллари(11,8 фоизга ошган)», - дейилган ҚР Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг миллий статистика бюроси тарқатган ахборотда.

Агентликнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон Республикаси ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси ялпи ҳажмининг Россия федерациясига – 92,9, Қирғизистон Республикасига – 3,6, Беларусь Республикасига - 3,4, Арманистон Республикасига – 0,1 фоизи тегишлидир.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Янгиликлар

Архив