Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94,4 миллиард долларга етди

Редактор:  
Нұрлан Тұяқов
26 Январь, 15:17

Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94,4 миллиард долларга етди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94,4 миллиард долларга етди. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши пайтида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Давлат бюджети даромадлари, трансфертларни ҳисобга олмаганда, 9 триллион 751 миллиард тенгени ташкил этди, бу режанинг 102,7 фоизини ташкил этади. Республика бюджетининг даромадлари, трансфертларни ҳисобга олмаганда, режанинг 100,3 фоизини, маҳаллий бюджетлар эса 108 фоизини бажарган. Халқаро захиралар 94,4 миллиард долларга етди, олтин-валюта захиралари 23,2 фоизга ўсиб, 35,7 миллиард долларга етди«, - деди Асқар Мамин.

Унга кўра, Миллий фонднинг хорижий валютадаги активлари 58,7 миллиард долларни ташкил этди.

«Ташқи савдо айланмаси 11 ой якунига кўра, 77,7 миллиард долларни ташкил этди, шу жумладан экспорт - 43,4 миллиард ва импорт - 34,4 миллиард долларни ташкил этди. Натижада ташқи савдо ижобий сальдоси 9 миллиард долларни ташкил этди», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Марлан Жиембай