Қозоғистоннинг нефт ва газ заҳиралари қайси ҳудудларда жамланган
19 Май 14:32

Қозоғистоннинг нефт ва газ заҳиралари қайси ҳудудларда жамланган

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон нефт ва газ заҳираларининг 75 фоизи Атирау вилоятида тўпланган. Бу ҳақда Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги геология қўмитаси раиси Талғат Сатиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирги вақтда Қозоғистон Республикаси фойдали қазилмалар давлат балансида 8711 та кон, жумладан, 317 та углеводород, 910 та қаттиқ фойдали қазилмалар конлари, 4324 та ер ости сувлари конлари бор», — деди у.

Шунингдек, у мамлакатдаги нефт захиралари ҳажмига ҳам тўхталиб ўтди.

«Балансдаги нефт захиралари (А+В+С1+С2 категориялари бўйича) 4,4 млрд тоннани ташкил қилади. 2,1 триллион куб метр газ ва 416,2 миллион тонна конденсат захиралари бор. Унинг катта қисми - тахминан 75%и Атирау вилоятида тўпланган. Қолган 11% эса Манғистау вилояти ҳудудида. Углеводород заҳираларининг 68 фоизи учта йирик конга тегишли: Тенгиз, Қашаған ва Қарашиғанақ»

, - деди Талқат Сатиев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондаги олтин конлари жамланган вилоятлар ҳақида маълумот бергандик.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Янгиликлар

Архив