Қозоқ хонлиги ҳақидаги 19 та ўта ноёб қўлёзма тўпланди
15 Апрель 21:20

Қозоқ хонлиги ҳақидаги 19 та ўта ноёб қўлёзма тўпланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоқ хонлиги тарихига оид 19 та ўта ноёб қўлёзма тўпланди. Ҳозирда тарихий ашёлар ўрганилмоқда. Бу ҳақда Қўлёзмалар ва нодир китоблар миллий маркази бош эксперти Алмат Абсалиқов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Тарих ва маданият асоси қўлёзмадир. Шунинг учун ҳам қўлёзма ўлка тарихида алоҳида ўрин тутади. Биз Қозоқ хонлиги тарихига оид 19 та жуда қимматли қўлёзмаларни тўпладик. Қўлёзмалар қадимги қозоқ тилида ёзилган. Бу қўлёзмалар жуда қимматли бўлиб, дунёда аналоги йўқ. Яқинда уларни омма эътиборига ҳавола қиламиз», - деди Алмат Абсалиқов.

Унга кўра, Миллий марказда турли тарихий даврларни ўз ичига олган 8 минг қўлёзма ва нодир китоблар мавжуд.

«Қозоқ хонлигининг асл қўлёзмалари Британия музейи ва Франция Миллий кутубхонасида сақланмоқда. Европа мамлакатлари маданиятга алоҳида эътибор беришади. Шунинг учун улар қўлёзмаларни яхши сақлашади. Умуман олганда, Европа давлатларида тарихимизга оид қимматли нарсалар ҳали ҳам мавжуд. Аммо уларни олиш осон эмас, улар асл нусхасини беришмайди», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив