ҚР Адлия вазири Конституциявий суд қачон ташкил этилишини маълум қилди
18 Март 13:55

ҚР Адлия вазири Конституциявий суд қачон ташкил этилишини маълум қилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Адлия вазири Қанат Мусин Конституциявий судни ташкил этиш бўйича қандай қонунчиликка ўзгартиришлар киритилишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Конституциявий судни ташкил этиш учун аввало Конституцияга ўзгартиришлар киритилиши керак. Чунки бундай органлар Конституцияда ўз аксини топиши керак. Конституцияга киритилган ўзгартиришлардан сўнг Конституциявий суд тўғрисида алоҳида конституциявий қонун қабул қилинади», - дея тушунтирди вазир.

«Конституциявий суд раисини ким тайинлайди, у Парламент сайлови орқали тайинланадими ёки йўқми, бу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганда маълум бўлади. Ҳозирча қонун бўлмагани учун ҳозир нима бўлишини ҳеч ким айта олмайди.

Йил охиригача Конституцияга киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар, зарур конституциявий қонунлар ва бошқа қонунлар ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилиниши керак, шундан сўнг Конституциявий суд ташкил этилади», - деди Қанат Мусин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Янгиликлар

Архив