USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

ҚР Бош вазири Ашхободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этди

29 Ноябрь 16:00
Баҳам кўринг:
ҚР Бош вазири Ашхободда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 27-28 ноябр кунлари ҚР Бош вазири Асқар Мамин амалий ташриф билан Ашхободда бўлиб, у ерда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) XV саммитида иштирок этди ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради Kazinform Primeminister.kzга таяниб.

ҚР Бош вазири Асқар Мамин Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқида жорий йилнинг 9 ойида Қозоғистон ИҲТ мамлакатлари билан умумий товар айирбошлаш ҳажми 31 фоизга ўсганини ва 8,2 миллиард долларни ташкил этганини таъкидлади. Бу 2019 йилги пандемиядан олдинги йилга нисбатан 22 фоизга юқори.

Ҳукумат раҳбари агросаноат мажмуасида қўшма ишлаб чиқариш жараёнларини яратиш, озиқ-овқат маҳсулотларининг ўзаро савдосида офф-таке шартномаларидан фойдаланишни кенгайтиришни назарда тутувчи товар айланмасини кўпайтириш бўйича Йўл харитаси ва ИҲТнинг Озиқ-овқат хавфсизлиги дастурини ишлаб чиқишни ва бошқа чора-тадбирлар таклиф қилди.

Шунингдек, ҚР Бош вазири А.Маминнинг Туркманистон Президенти Г.Бердимуҳамедов билан учрашуви чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транзит, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

ИҲТ саммитида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Эрон Президенти Иброҳим Раиси, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Покистон Президенти Ориф Алви иштирок этди.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив