USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

ҚР Бош вазири: Қўшни давлатлардаги эпидемиологик вазиятни ҳам ҳисобга олиш керак

4 Ноябрь 09:42
Баҳам кўринг:
ҚР Бош вазири: Қўшни давлатлардаги эпидемиологик вазиятни ҳам ҳисобга олиш керак

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин барча ҳудудларда коронавирусга қарши эмлашни таъминлаш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
ҚР Ҳукумати мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш бўйича режа лойиҳасини маъқуллади Қозоғистон қўшимча Pfizer вакцинасини сотиб олади Қозоғистонда участка шифокорларига КВИ ни уйда даволагани учун  3 иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади

«Умумий эпидемиологик вазият яхшиланмоқда. Барча ҳудудларда вирусли инфексия даражаси, оғир аҳволдаги беморлар, стационар ва амбулатор беморлар сони камайди. Алмати ва Нур-Султан шаҳарлари «қизил» зонадан чиқди. Энди яна тўртта вилоят қолди. «Сариқ» зонада 4 та, «яшил» зонада 9 та вилоят мавжуд. Бироқ қўшни давлатлардаги вазиятни ҳам ҳисобга олиш керак. Барча ҳудудларда чеклов чораларини таъминлаш зарур. Мониторинг гуруҳлари кучайтирилган режимда ишлаши керак», - деди у Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазир, шунингдек, эмлаш даражаси сезиларли даражада яхшиланмаганини қайд этди.

«Ҳозирги кунда 8,3 миллиондан ортиқ киши вакцинанинг биринчи компонентини, 8,5 миллиондан ортиқ киши иккинчи компонентини олган. Нур-Султан, Шимолий Қозоғистон, Манғистау, Қостанай, Ақмола, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари фаоллашсин.

Ҳокимликлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасалари омборларидаги дори воситалари ва маҳсулотларни текширишдан ўтказиб, улар билан тўлиқ таъминланишини таъминлаши лозим», — деди Aсқар Мамин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив