+7 (701) 759 90 19
USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

ҚР Бош вазири: Ҳозирги вазифа – 60 фоиз жамоавий иммунитетни шакллантириш

19 Октябрь 10:35
Баҳам кўринг:
ҚР Бош вазири: Ҳозирги вазифа – 60 фоиз жамоавий иммунитетни шакллантириш

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин мамлакатда эпидемияни барқарорлаштириш бўйича Ҳукуматнинг асосий вазифасини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Идоралараро комиссия йиғилиши: ҚР Бош вазири ўринбосари  «омикрон»  штамми тарқалиши муносабати билан бир қатор кўрсатмалар берди Коронавирус бўйича дунёдаги вазият «Омикрон» штамми туфайли ваҳима қилишнинг ҳожати йўқ – Мутахассис

«Умумий эпидемиологик вазият барқарор. Барча ҳудудларда вирус юқтириш даражаси сезиларли даражада камайди, оғир аҳволда бўлган беморлар ва касалхоналар ҳамда поликлиникаларда даволанаётганлар сони озайди.

Шунга қарамай, 6 та ҳудуд «қизил зонада« қолмоқда. Бу Алмати ва Нур-Султон шаҳарлари, Ақмола, Қостанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятлари. Энди бизнинг вазифамиз - жамоавий иммунитетни 60 фоизига етказиш «, - деди у Ҳукумат йиғилишида.

Бош вазир эслатиб ўтдики, коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи компоненти билан 8 миллиондан ортиқ одам, иккинчи компоненти билан эса 7,2 миллионга яқин одам эмланган.

«Бундан ташқари, гриппга қарши эмлаш кампанияси давом этмоқда. 1,4 миллион киши гриппга қарши эмланди. Умуман олганда, эмлаш кампаниясини давом эттириш керак «, - деди Aсқар Мамин.

Муаллиф: Есимжан Нактибай


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив