ҚР Бош вазири  «Самруқ-Қазна» жамғармаси таркибидаги компаниялар фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди
12 Январь 12:29

ҚР Бош вазири  «Самруқ-Қазна» жамғармаси таркибидаги компаниялар фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукуматга «Самруқ-Қазна» жамғармаси таркибидаги компаниялар фаолиятини ислоҳ қилиш бўйича топшириқ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Саноат вазирлиги Миллий иқтисодиёт вазирлиги ва тармоқ вазирликлари билан биргаликда бир ой муддатда ишлаб чиқариш саноати таҳлили асосида рақобатбардош тармоқлар бўйича лойиҳалар жамғармасини тайёрласин», — деди бош вазир.

«Самруқ-Қазна» фаолиятини тартибга солиш учун Миллий иқтисодиёт вазирлиги ва Стратегик режалаштириш агентлиги, «Атамекен» тадбиркорлар палатаси аниқ таклиф киритиши зарур.

«Миллий иқтисодиёт вазири тегишли давлат органлари, Стратегик режалаштириш агентлиги, «Самруы-Қазна» ва «Атамекен» тадбиркорлар палатаси билан биргаликда жамғарма компаниялари фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиб, уни ислоҳ қилиш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаши керак», — деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Янгиликлар

Архив