ҚР Давлат котиби сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ реабилитация қилиш бўйича комиссия йиғилишини ўтказди
7 Апрель 21:47

ҚР Давлат котиби сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ реабилитация қилиш бўйича комиссия йиғилишини ўтказди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Давлат котиби Ерлан Қарин Сиёсий қатағон қурбонларини тўлиқ реабилитация қилиш бўйича Давлат комиссиясининг йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

Йиғилишда тадқиқотчилар томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари, Давлат комиссияси фаолиятини ҳуқуқий ва терминологик таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Давлат котиби комиссия таркибида архив материалларини излаш ва таҳлил қилишнинг самарали тизими йўлга қўйилгани, тарихий ва илмий ҳужжатлар ҳажми шаклланганини таъкидлади.

Шунингдек, Давлат комиссиясининг 2022 йилга мўлжалланган фаолиятининг устувор йўналишлари, хусусан, архив материалларини илмий-ҳуқуқий баҳолашни ташкил этиш, атамашунослик базасини шакллантириш, сиёсий репрессиялар қурбонларини реабилитация қилиш юзасидан қонунчиликни такомиллаштириш бўйича контцептуал ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш масаласи муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунлари бўйича Давлат котиби Лойиҳа офисини ўзгартириш, ишчи гуруҳлар фаолиятини оптималлаштириш ва комиссия фаолиятини қайта йўналтириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Янгиликлар

Архив