ҚР Фуқаро авиацияси қўмитаси раҳбари Европа комиссияси вакиллари билан музокаралар ўтказди
12 Февраль 11:11

ҚР Фуқаро авиацияси қўмитаси раҳбари Европа комиссияси вакиллари билан музокаралар ўтказди

BRUSSELS. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раҳбари Талғат Ластаев Бельгияда амалий ташриф билан бўлди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Жума куни Қозоғистон вакили Европа комиссиясининг Транспорт департаменти вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Т. Ластаев Брюсселдаги Кazinform мухбирига ташриф якунлари ҳақида фикр билдирди.

«Биз Европа Комиссиясининг Авиация хавфсизлиги қўмитаси вакиллари ва раҳбарияти билан жуда муҳим учрашув ўтказдик. Биз парвозлар хавфсизлиги масалалари, уларнинг Қозоғистондаги тартибга солиш тизимларини муҳокама қилдик. Ҳамкорларга Қозоғистон томонидан сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, парвозлар хавфсизлигининг янги модели ҳаётга татбиқ этилгани ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Европа Комиссиясига халқаро Европа стандартларини мамлакатимизда жорий этиш тақдим этилди. Хусусан, авиация маъмуриятини ташкил этиш, шунингдек, биз Европа фуқаро авиацияси конференциясида кузатувчи сифатида қатнашганимиз ҳақида гапирилди. Шу билан бирга, 2021 йил август ойида Қозоғистон Республикасида ICАО халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг тасдиқлаш миссияси бўлиб ўтди ва у жуда яхши натижаларни қайд этди. Натижада ICАО стандартлари бўйича ўз даражамизни 84 фоизгача оширишга эришдик, бу жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан 15 фоизга юқори, – деди Т.Ластаев.

Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси Брюсселда муҳокама қилинган.

«Ўз навбатида, Еврокомиссия вакиллари бизга ўз тавсияларини беришди. Ишчи маълумотлар алмашинуви бўлиб ўтди ва навбатдаги учрашувни жорий йилнинг апрел ойида ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Шундай қилиб, биз Европа Комиссияси, Европа Авиация хавфсизлиги агентлиги билан доимий ҳамкорлик қиламиз. Қозоғистоннинг ҳаво кемалари парки «Ғарб типида» бўлгани учун парвозлар хавфсизлиги бўйича Европа стандартларини жорий этиш талаб этилади. Шунинг учун биз европалик ҳамкорлар билан доимий асосда яқиндан ишлаяпмиз», - деди Талғат Лестаев.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив