ҚР ИИВ: Қозоғистонда тартибсизликларда иштирок этган 7939 нафар  киши қўлга олинди
10 Январь 13:15

ҚР ИИВ: Қозоғистонда тартибсизликларда иштирок этган 7939 нафар  киши қўлга олинди

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда тартибсизликларда иштирок этган 7939 нафар киши қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг тезкор штаби маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири .

«10 январ ҳолатига кўра, ички ишлар органларига 7939 нафар киши етказилган. Алматидаги 2 та бозорда полиция ходимларининг Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва махсус бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказган операциялари давомида 207 та киши қўлга олинди. Ўғирланган 5 та автомобил, ўғирланган буюмлар (янги компьютер процессорлари, ноутбуклар, мусиқа марказлари), шунингдек, 2 та силлиқ стволли милтиқ ва 4 та совуқ қурол мусодара қилинди», — дейилади тезкор штаб хабарида.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив