18.03.2023 17:41 Бу йил Қозоғистонда 26 та янги сабзавот омбори очилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2023 йилда умумий сиғими 104,5 минг тонна бўлган 26 та янги сабзавот омбори, 2026 йилгача эса мамлакатда яна 35 та замонавий омбор фойдаланишга топширилади. Шу тариқа республикадаги омборхоналар жами сони 1208 тага, сиғими эса 1,9 миллион тоннага етади, дея хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб.
17.03.2023 14:45 ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 20 минг тонна пиёз экспорти учун квота жорий қилмоқчи ASTANА. Кazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги апрель ойида 20 минг тонна пиёз экспорти учун квота жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда вазирнинг «Аshyq» НҲА порталида эълон қилинган буйруғида ёзилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
16.03.2023 08:39 Ўзбекистоннинг пахтачилик тажрибаси Қозоғистонда қизиқиш уйғотмоқда TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистоннинг пахтачилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш тажрибаси Қозоғистонда қизиқиш уйғотмоқда. Бу ҳақда AgroWorld Uzbekistan халқаро кўргазмаси доирасида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абулхаир Тамабек қозоғистонлик журналистларга берган интервюсида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
15.03.2023 08:22 ЕИ Қозоғистондан балиқ маҳсулотларини сотиб олмоқчи ASTANA. Kazinform – Европа Иттифоқи Қозоғистон компанияларининг балиқ маҳсулотларини сотиб олишга тайёр. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди, дея хабар беради Kazinform.
13.03.2023 18:20 Қозоғистонда ветеринарларга алоҳида мақом берилади ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда ветеринарларнинг мақоми қонун билан тасдиқланади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ветеринария назорати ва текшируви қўмитаси раиси Асқар Жақипбаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
09.03.2023 20:10 Қозоғистонда деҳқонларга етказиб бериладиган дизель ёқилғисининг нархи маълум бўлди ASTANА. Кazinform – Баҳорги йиғим-терим ишлари учун ҳудудларга 413 минг тонна дизель ёқилғиси ажратилди, бу ўтган йилга нисбатан 13 минг тоннага кўпдир. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абилхайр Тамабек маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
09.03.2023 19:47 Бу йил Қозоғистонда буғдой ҳосили ички бозорни таъминлаш учун етарли бўлади – вазирлик ASTANА. Кazinform – Ғалла экинлари, хусусан, буғдой ички бозорни таъминлаш учун етарли. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ экин департаменти директори Азат Султанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
09.03.2023 19:17 Жорий йилда пахта экиш камайиб, кунгабоқар ва лавлаги майдонлари кўпаяди – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абилхайр Тамабек баҳорги дала ишларига тайёргарлик жараёни ва қандай экинлар экилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
07.03.2023 12:10 Манғистау вилоятида балиқчилик билан шуғулланувчилар сони 23 фоизга ошди AQTAÝ. Kazinform – Манғистау вилоятида 793 нафар балиқчи, 162 нафар бригада рўйхатга олинган. 2021 йилда балиқчилар сони 610 нафарни, бригадалар сони 121 нафарни ташкил этди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
03.03.2023 14:36 Жорий йилда Шимолий Қозоғистон вилоятида сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун 4 та замонавий омборхона қурилади PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида сабзавотни янги ҳосил бўлгунча сақлаш масаласини ҳал қилиш мақсадида фермер хўжаликлари ўз маблағлари ҳисобидан 4 та замонавий омборхона қуришни режалаштирмоқда. Вилоятдаги сабзавот омборларининг умумий сиғими яна 10,5 минг тоннага ошади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
03.03.2023 08:15 Қозоғистонда қишлоқ хўжалик ҳайвонларини баҳорги эмлаш учун 66 миллион дозадан ортиқ дори воситалари ажратилди ASTANA. Кazinform - Қозоғистоннинг ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлаш учун жорий йилда қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва қушларининг 23 турдаги касалликларига қарши 172 миллион дозага яқин вакциналар тақдим этилади, дея хабар беради Kazinform Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
02.03.2023 19:20 Қозоғистон ва Франция қўшма генетик марказ яратиш лойиҳаси устида ишламоқда ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Францияга ташрифи доирасида Халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида (SIA) иштирок этди, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ҚХВ) матбуот хизматига таяниб.
02.03.2023 14:32 Қозоғистондан йирик ва майда шохли молларни олиб чиқиш тақиқланади ASTANА. Кazinform - Қозоғистон ҳудудидан йирик ва майда шохли молларни (урғочларини) олиб чиқиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария назорати ва текшируви қўмитаси ва Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитасининг қўшма буйруғида айтилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
02.03.2023 12:15 Қозоғистон селекционерлари томонидан буғдойнинг янги нави патентланди ASTANА. Кazinform – А. И. Барев номидаги Ғаллачилик илмий-ишлаб чиқариш маркази олимлари янги «Таймас» буғдой навини яратди. Нав давлат синовидан муваффақиятли ўтди, патент олди ва энди устивор уруғлар кўринишида тарқатилади, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
01.03.2023 11:32 Вазир Бельгияда Қозоғистон ва ЕИ ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди BRUSSELS. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Брюсселга ташрифи чоғида Европа комиссарлари билан учрашди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
28.02.2023 12:36 Қозоғистонда қайта ишланган дон маҳсулотлари экспорти кўпайди ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев Брюсселга ташрифи доирасида Европа комиссарлари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
27.02.2023 14:50 Атирау вилоятида иссиқхона мажмуаси очилди ATYRAÝ. Kazinform – Атирау вилояти Махамбет туманидаги Ақжайиқ қишлоқ округида 1600 тоннагача маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга саноат иссиқхона мажмуаси очилди. Унинг майдони тўрт гектарни ташкил этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
24.02.2023 11:56 Бу йил Ақтўбе вилоятида 718 минг гектар майдонга экин экилади AQTÓBE. Kazinform – Бу йил Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида экин майдони ҳажми ортади. Жами 718 минг гектар ерга ишлов берилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
22.02.2023 18:14 Қишлоқ хўжалиги учун дизел ёқилғиси литри 184 тенге этиб белгиланди ASTANA. Kazinform – Жорий йилда аграр сектор учун дизел ёқилғисининг ягона нархи тасдиқланди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
22.02.2023 13:34 Қозоғистонда 70 минг тонна пиёз захираси мавжуд ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда пиёз нархи барқарорлашди, вазият назорат остида. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.