ҚР Мажилисда ҳарбий полиция ваколатларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилади
15 Декабрь 12:41

ҚР Мажилисда ҳарбий полиция ваколатларини кенгайтириш масаласи кўриб чиқилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Мажилиси «Ҳарбий полиция тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилади, деб хабар беради Кazinform.

«Қонун лойиҳасининг мақсади Қуролли Кучларда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қаратилган ҳарбий полициянинг масъулият ва ваколатларини кенгайтириш билан боғлиқ қонунчилик базасини унификация қилишдан иборат. Қўмита мазкур қонун лойиҳаси бўйича хулоса чиқаришга тайёр», — деди Мажилиснинг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси Айгул Қуспан палатанинг ялпи мажлисида.

Мажлис депутатлари «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ҳарбий полиция масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҳам муҳокама қилади.

«Қонун лойиҳаси «Ҳарбий полиция тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш, камчиликлар ва зиддиятларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган. Қўмита ҳужжат юзасидан хулоса чиқаришга тайёр», — деди А. Қуспан.

Янгиликлар

Архив