ҚР Мажилиси Раиси: Мажилисда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш масаласи муҳокама қилинади
5 Ноябрь 11:17

ҚР Мажилиси Раиси: Мажилисда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритиш масаласи муҳокама қилинади

NUR-SULTAN. Kazinform - Палата Спикери Нурлан Нигматулин раислигида Парламент бюроси бўлажак ялпи мажлис кун тартибига аниқлик киритди, дея хабар беради Kazinform қуйи Палата матбуот хизматига таяниб.

Мажилис Спикери Нурлан Нгматулиннинг маълум қилишича, Палата депутатлари ялпи мажлисда Солиқ кодекси ва уни кучга киритиш тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни биринчи ўқишда муҳокама қилади.

Парламент депутатлари томонидан ишлаб чиқилган мазкур ҳужжат камерал назорат натижалари бўйича солиқ низоларини ҳал этишнинг судгача бўлган мажбурий тартибини жорий этишни таклиф этади.

Бундан ташқари, Парламент депутатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, прокуратура ва суд органлари ўртасидаги ваколатлар ва жавобгарлик соҳаларини ажратиб кўрсатувчи уч босқичли моделни жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқади.

Бюро мажлисида бир қатор ратификация қонун лойиҳалари депутатларга тақдим этилди. Булар: Қозоғистоннинг Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий-техник ёрдам ва Тожикистон билан тожик-афғон чегарасига туташ ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномалари.

Бундан ташқари, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисидаги ва Жиноят кодексининг ўлим жазоси тўғрисидаги қонун лойиҳалари иккинчи ўқишда Палатанинг навбатдаги ялпи мажлисига киритилади. Низоларни суддан ташқари ва судгача ҳал этиш институтларини ривожлантириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Янгиликлар

Архив