ҚР Мажилиси Спикери Парламентлараро Иттифоқ раиси билан учрашди
20 Декабрь 11:35

ҚР Мажилиси Спикери Парламентлараро Иттифоқ раиси билан учрашди

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Мажилиси Спикери Нурлан Нигматулин Парламентлараро Иттифоқ раиси Дуарте Пашеку билан учрашиб, ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform қуйи палата матбуот хизматига таяниб.

Нурлан Нигматулин бу йил мамлакат учун салмоқли давр – Қозоғистон Мустақиллигининг 30 йиллиги эканлигини таъкидлади. Мажилис Раиси Парламентлараро Иттифоқ фаолиятини қўллаб-қувватлашини ҳамда Ташкилот билан фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, у Парламентлараро Иттифоқ фаолияти парламент дипломатиясини ривожлантиришнинг муҳим воситаси бўлиб, Қозоғистон Парламенти аъзолари мунтазам иштирок этаётган Парламент вакиллари ўртасидаги мулоқотни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини таъкидлади. Палата Спикери олий мартабали меҳмоннинг Қозоғистонга ташрифи парламентлараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва Қозоғистон Парламенти билан Парламентлараро Иттифоқ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга сезиларли суръат бағишлашини таъкидлади.


Ўз навбатида, Д.Пашеку Парламентлараро Иттифоқ Қозоғистон Парламенти билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдириб, Қозоғистон Евроосиё қитъасидаги давлат сифатида, Парламентлараро иттифоқ аъзоси сифатида жуда муҳим давлат эканини таъкидлади.

Нурлан Нигматулин айни пайтда парламентда Омбудсман институтини ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ўлим жазоси, болаларни ҳимоя қилиш, волонтёрлик фаолиятини ривожлантириш орқали инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, ва ҳоказо давом этаётган ишларга тўхталди.


Янгиликлар

Архив