ҚР Мажилисида судьяларнинг мустақиллиги ва масъулиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси маъқулланди
3 Ноябрь 12:17

ҚР Мажилисида судьяларнинг мустақиллиги ва масъулиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси маъқулланди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Парламенти Мажилиси депутатлари «Суд-ҳуқуқ тизими ва судьяларнинг мақоми тўғрисида»ги конституциявий қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги конституциявий қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжатни ҳамкасбларига Мажилис депутати Назила Раззақ тақдим этди ва Мажилиснинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари қўмитаси раиси Aрман Қожахметов қўшимча маъруза қилди.

Депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқулладилар.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун лойиҳасининг асосий мақсади суд-ҳуқуқ тизимини янада ривожлантиришдан иборат.

«Қонунчиликдаги ўзгаришлар судьяларнинг касбий маҳорати, масъулияти ва мустақиллигини оширишга қаратилган. Бу мақсадни амалга ошириш учун 3 та асосий йўналишга эътибор қаратилди. Бу, биринчи навбатда, суд тизимини молиялаштириш билан боғлиқ. Суд ҳокимиятининг молиявий мустақиллиги суд ҳокимияти мустақиллигининг асосий кўрсаткичларидан биридир. Шу боис, халқаро амалиётга кўра, адлия тизими бюджети ҳажмини фоиз сифатида белгилаш тавсия этилади», — деди Мажилис депутати Назила Раззақ.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив