31.03.2023 15:43 Бу йил 1 миллион қозоғистонликнинг маоши 12 фоизга ошди ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён Қозоғистонда 1 миллиондан ортиқ ишчининг иш ҳақи ўртача 12 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Тўлеген Оспанқулов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
15.03.2023 22:35 Қозоғистоннинг ҳар бир вилоятида бандликнинг ҳудудий харитаси ишлаб чиқилади - вазир ASTANA. Кazinform – Ҳар бир вилоятда аҳоли бандлигининг ҳудудий харитаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
15.03.2023 19:47 Қозоғистонда ишидан айрилганлар олти ойгача олдинги даромадларининг 45 фоизини оладилар ASTANА. Кazinform – Ижтимоий суғурта тизимига бадаллар тўланган вақтга мувофиқ, 6 ойгача бўлган муддатда аввалги даромаднинг 45 фоизини тўлаш жорий этилади. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Сенат ялпи мажлисида Ижтимоий кодекс лойиҳаси ва турдош қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
15.03.2023 19:15 Ижтимоий кодекс: Қозоғистонда қоғоз ҳужжатлар тизимдан олиб ташланади ASTANА. Кazinform - Қоғоз ҳужжатлар тизимдан олиб ташланади ва нафақалар проактив форматда тасдиқланади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова Сенат ялпи мажлисида Қозоғистон Республикаси Ижтимоий кодекси лойиҳаси ва турдош қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
13.03.2023 17:45 Қозоғистонда болали оилаларга давлат нафақаларини тўлаш қоидалари ишлаб чиқилди ASTANA. Кazinform - ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги болали оилаларга давлат нафақаларини тайинлаш ва тўлаш қоидаларини ишлаб чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
13.03.2023 11:41 Жорий йилда Қозоғистонда 3 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди ASTANA. Kazinform – 2023 йил бошидан буён 3000 дан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди, дея хабар беради Kazinform.
07.03.2023 22:40 258 минг нафардан ортиқ ҳомиладор ва туққан аёллар ижтимоий нафақа олади ASTANА. Кazinform – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова оналар ва болалар ҳамда кўп болали оналарни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган давлат чора-тадбирлари ҳақида сўзлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
07.03.2023 19:41 Қозоғистонда шахтёрларнинг пенсия ёши қисқартирилиши мумкин ASTANА. Кazinform - Мамлакатда шахтёрларнинг пенсия ёши кўриб чиқилмоқда ва аниқланмоқда. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
07.03.2023 15:30 Жорий йилнинг икки ойида Қозоғистонда 92 минг нафардан ортиқ хотин-қизлар иш билан таъминланди ASTANA. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистонда 30 мингга яқин аёл илк бор ишга жойлашди. Бу ҳақда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
01.03.2023 22:29 Пойтахт куни муносабати билан қозоғистонликлар тўрт кун дам олишади ASTANA. Kazinform – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2023 йилда дам олиш кунини ўзгартириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлади. Мазкур ҳужжатга кўра, Қозоғистон фуқаролари Пойтахт куни муносабати билан кетма-кет тўрт кун дам олади, деб хабар беради Kazinform.
01.03.2023 13:32 28 минг қозоғистонлик касбий тайёргарлик платформасида сабоқ олди ASTANA. Kazinform – 28 900 нафар қозоғистонлик skills.enbek.kz онлайн касб-ҳунар ўргатиш платформасида курслардан ўтиб, сертификатларга эга бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат вазирлигига таяниб.
28.02.2023 19:59 Жорий йилда Астана шаҳрида 55 мингдан ортиқ иш ўрни очилади ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Астана шаҳрида 24 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланиши режалаштирилган бўлиб, уларнинг 16,5 мингдан ортиғи ёшлардир. Бу ҳақда Астана шаҳар бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш департаменти бошлиғи ўринбосари Ерлан Жусипов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
28.02.2023 15:16 Қозоғистонликлар пойтахт куни байрамида қандай дам олишади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонликлар пойтахт куни байрамида қандай дам олади? ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Ҳукумат қарорини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
27.02.2023 14:12 Қозоғистонда қанча чет эллик мигрант қонуний ишлайди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсати билан 13 496 нафар чет эл фуқароси меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
25.02.2023 14:30 Январ ойида 350 мингдан ортиқ қозоғистонлик манзилли ижтимоий ёрдам олди ASTANА. Kazinform – 2023 йил 1 феврал ҳолатига кўра, 67,1 минг оилада 350,4 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланган. Жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 73,9 миллиард тенге ажратилди, дея хабар беради Кazinform.
22.02.2023 19:54 Хорижликларнинг Қозоғистонда яшашига рухсат берувчи касблар рўйхати тасдиқланди ASTANA. Kazinform – Хорижий фуқароларга Қозоғистонда яшаш учун рухсатнома олиш имконини берувчи касблар рўйхати тасдиқланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат вазирлигига таяниб.
22.02.2023 17:55 Бу йил Қозоғистонда 950 мингга яқин киши иш билан таъминланади ASTANА. Кazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги йил охиригача 950 мингга яқин кишини иш билан таъминлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
22.02.2023 15:38 Жорий йилда Қозоғистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги 9 минг кишига 1,3 млн тенге грант ажратилади ASTANA. Kazinform – Жорий йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига 400 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида грантлар ажратиш режалаштирилган. ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаевнинг сўзларига кўра, бундай грант йил давомида тўрт босқичда амалга оширилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
22.02.2023 15:15 Қозоғистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга давлат томонидан тўланадиган субсидиялар миқдори ошди ASTANА. Кazinform – Давлат ногиронларга иш ўринларини ташкил этиш харажатлари учун тўланадиган субсидиялар миқдорини оширди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
22.02.2023 13:55 Қозоғистонда март ойида ёшларга микрокредитлар берила бошлайди ASTANА. Кazinform – Жорий йилда ёшларга 29 миллиард тенге миқдорида соддалаштирилган шартлар билан микрокредитлар бериш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири ўринбосари Олжас Ордабаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.