ҚР Миллий мудофаа университетида Эрон ҳарбий санъати бўйича аудитория очилди
20 Июнь 17:55

ҚР Миллий мудофаа университетида Эрон ҳарбий санъати бўйича аудитория очилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Эрон Ислом Республикаси Олий Миллий мудофаа университети делегатсиясининг ҚР Миллий мудофаа университетига ташрифи доирасида аудиториянинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Каzinform Қозоғистон Мудофаа вазирлигига таяниб.

Расмий маросимда Эрон Ислом Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Самадзадеҳ Сабер Мажид, ҳарбий-дипломатик корпус дуайени полковник Сон Дэгук, Миллий мудофаа университети раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.


Ташриф чоғида делегация олий ўқув муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, профессор-ўқитувчилар, илмий ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ўзаро ишларни нашр этиш ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив